Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусога Эгамиз шундай амр берди: “Леви қабиласини руҳоний Ҳорун ҳузурига бошлаб кел. Улар Ҳорунга ёрдам беришсин. Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. Улар Муқаддас чодирда Исроил халқи учун хизмат қилишар экан, Чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин. Левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига бер. Исроил халқининг бу қабиласи тўлиқ уларнинг ихтиёрида бўлиши шарт. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.”
Выбор основного перевода