Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Леви қабиласига биродарлари орасидан улуш ҳам, мулк ҳам берилмаган. Зотан, Леви қабиласининг улуши Эгамизнинг Ўзидир. Бу гапни Эгангиз Худонинг Ўзи айтди.) Эгангиз Худо ҳузурида ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги Леви қабиласидан бўлганлар билан хурсандчилик қилинглар. Чунки левиларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. Улуши ҳам, мулки ҳам бўлмаган шаҳрингиздаги левилар, шунингдек, мусофир, етим ва бевалар келиб, еб тўяди. Шунда қилган ҳар бир ишингизга Эгангиз Худо барака беради. Леви руҳонийлари, бутун Леви қабиласи қаторида, Исроилда улуш ҳам, мулк ҳам олмайдилар. Улар Эгамизга келтирилган назр ва қурбонликлардан ейдилар. Биродарлари орасида уларнинг улуши бўлмайди. Эгамиз Леви қабиласига: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди. Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермади. Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонликлар Леви қабиласининг улушидир. Лекин Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди. Эгамиз менга деди: “Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман.
Выбор основного перевода