Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Бирортаси бошқасини уриб ўлдириб қўйса, урган одамнинг жазоси ўлимдир. Борди–ю, бирортаси бошқа бир одамни ҳийла билан қасддан ўлдирса, жонини сақлаш учун Менга аталган қурбонгоҳга қочиб борса, уни қурбонгоҳдан олиб чиқиб ўлимга ҳукм қилиш лозим. Одамнинг жонига қасд қилган ҳар қандай одам ўлдирилсин. Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. Лекин Исо унга деди: — Қиличингни қинига солиб қўй! Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади. Ҳамма пешанасидагини кўради: Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади. Баъзилар қиличдан ўтказилади, Бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади.
Выбор основного перевода