Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз. Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди. Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди. Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб, Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана аъзолари бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар.
Выбор основного перевода