Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар. Борди–ю, гўшт емоқчи бўлсангиз, ҳайвонни истаган пайтингизда, Эгангиз Худо берган баракага яраша, хоҳлаган шаҳрингизда сўйиб, ейишингиз мумкин. Одам пок бўлса ҳам, ҳаром бўлса ҳам, кийик ва оҳу гўштини егандай, бу гўштдан еяверсин. Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган. Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Биз ҳеч бир таомни тақиқламай, шукрона айтиб, ҳаммасини ейишимиз лозим.
Выбор основного перевода