Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди. Ибром тўқсон тўққиз ёшга кирганда, Эгамиз унга зоҳир бўлиб, деди: — Мен Қодир Худоман. Мен кўрсатган йўлдан юр, ҳар доим покдил бўлиб яшагин. “Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади. Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин. Улар кўрсатмаларимни халққа бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар.
Выбор основного перевода