Юсуф улардан ҳол–аҳвол сўради. — Отангизнинг аҳволлари қалай? Кекса отамиз бор, деб айтган эдингиз. У ҳозир ҳам ҳаётми?
— Биз, қулларингиз, ўн икки ака–укамиз, отамиз Канъон юртида, — дейишди улар. — Энг кичик укамиз у ерда отамиз билан қолди. Битта укамиз эса нобуд бўлган.