Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кечаси бир жойда тунагани тўхтадилар. Улардан бири қопини очиб, эшагига ем олмоқчи бўлган эди, қараса, қоп ичида кумушлари турибди! Улар қопларини бўшатаётганларида, қарасалар, ҳаммасининг қопи ичида тугунчада кумушлари турибди. Ота–болалар тугунчалардаги кумушларни кўрганларида, ваҳимага тушдилар. Ўтган сафар қопларингизга кумушларни солиб қайтариб юборишган эди, шунинг учун кумушни икки баробар кўп олинглар. Кимдир адашган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, улар ҳар хил ҳадялар, икки баробар кўп кумуш олдилар–да, Беняминни ҳам эргаштириб, Мисрга шошилдилар. Мисрга етиб келиб, Юсуфнинг ҳузурига кирдилар.
Выбор основного перевода