Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Биз ҳаммамиз бир одамнинг фарзандларимиз, тўғри одамлармиз. Бу қулларингиз ҳеч қачон жосуслик қилишмаган! — Биз, қулларингиз, ўн икки ака–укамиз, отамиз Канъон юртида, — дейишди улар. — Энг кичик укамиз у ерда отамиз билан қолди. Битта укамиз эса нобуд бўлган. Улар шундай жавоб бердилар: — У одам: “Отангиз ҳаётми? Бошқа укангиз ҳам борми?” деб ўзимиз, оиламиз тўғрисида сўраб–суриштирди. Биз унинг саволларига жавоб бердик. “Укангизни менинг олдимга олиб келинглар”, деб айтишини қаердан билибмиз?! — Мен Юсуфман! — деди у ака–укаларига. — Отам ҳали ҳам ҳаёт экан–да? Лекин ака–укалар Юсуфнинг қаршисида даҳшатга тушиб, жавоб беришга тиллари ожиз эди.
Выбор основного перевода