Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф акаларининг олдидан кетиб, йиғлади. Бир оз ўзини босиб олгач, қайтиб келиб, улар билан гаплашди. Сўнг уларнинг орасидан Шимўнни ажратиб олди ва уларнинг кўзи олдида боғлатди. У шундай қаттиқ йиғладики, хонадонидаги Мисрликлар эшитди. Бу янгилик тезда фиръавннинг саройига етиб борди. Юсуф укаси Беняминни қучоқлаб, бўйнига осилиб, хурсандлигидан йиғлар, Бенямин ҳам йиғлар эди. Сўнг Юсуф йиғлаганича, акаларини бирма–бир қучоқлаб ўпди. Энди акалари Юсуф билан бемалол гаплаша бошладилар. Юсуф аравасини қўшиб, отасини кутиб олиш учун Гўшенга борди. Юсуф отасини кўриши биланоқ, уни қучоқлаб, бўйнига осилиб, узоқ йиғлади. Шоҳ эсанкираб қолди. Дарвоза тепасидаги болохонага чиқиб, фарёд қила бошлади. У болохонага чиқар экан: — Оҳ, ўғлим Абсалом! Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди. Эфрайим — Менинг азиз ўғлоним, Суюкли фарзандимдир у! Унга қарши кўп гапирганим билан, Хаёлимдан уни кеткизмайман. Унга ич–ичимдан ачиниб кетдим, Албатта унга раҳм қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода