Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. Шуни билгинки, Мен сен билан биргаман, қаерга бормагин, Мен сени сақлайман. Шу юртга сени яна қайтариб олиб келаман. Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман, берган ваъдаларимни охиригача бажараман. Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди. Мен Байтилда сенга зоҳир бўлган Худоман. У ерда сен тош устунга зайтун мойи суртиб, Менга хизмат қилиш учун қасам ичган эдинг. Энди ҳозироқ бу юртдан кет, ўзингнинг она юртингга қайт.” Агар бобом Иброҳимнинг Худоси, отам Исҳоқ сажда қиладиган Худо мен билан бўлмаганда эди, шубҳасиз, сиз мени қуппа–қуруқ қайтарган бўлардингиз. Лекин Худо менинг қийналганимни, оғир меҳнатимни кўрди. Шу сабабдан У ўтган кеча сизга зоҳир бўлиб, ноҳақлигингизни айтган.
Выбор основного перевода