“Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана, келдим.” Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди. “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” — деб сўради Ёшуа.
Эй Эгамизнинг самовий лашкарлари! Унинг иродасини ижро этувчи хизматкорлари! Эгамизни олқишланг!
Бирдан фариштанинг ёнида само лашкари бўлмиш сон–саноқсиз фаришталар пайдо бўлди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди: