Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эсов Ёқубга: — Менга ана шу қизил овқатингдан бергин, ўлгудай қорним очди, — деди. (Шунинг учун у Эдом деган исм ҳам олган.) Шунинг учун мендан олдинда кетаверсангиз. Мен чорванинг юришига ва болаларнинг қадамига қараб секин боравераман. Сиз билан Сеир юртида учрашамиз. Шунинг учун Эсов, яъни Эдом, Сеир тоғларига бориб ўрнашди. Сеир тоғларидаги Эдом халқининг ота–бобоси Эсовнинг насл–насаби мана булардир: Бу халққа Мендан шундай буйруқ бергин: «Сеир юртида яшайдиган биродарларингиз — Эсов авлодининг ерларидан ўтасизлар. Улар сиздан қўрқишади. Аммо эҳтиёт бўлинглар, улар билан жанг қилманглар. Мен сизларга у ернинг бир қаричини ҳам бермайман, чунки Мен Сеир тоғларини Эсов авлодига мулк қилиб берганман.
Выбор основного перевода