Энди менинг гапларимни яхшилаб эшит, айтганимни қил, ўғлим.
— Ўша лаънат менга келсин, болагинам, — деди Ривқо. — Энди айтганимни қил, бор, улоқчаларни олиб кел.
Ривқонинг Лобон деган акаси бор эди. Лобон синглисининг бурнидаги сирғани ва қўлларидаги билагузукларни кўрди, синглисидан қулбошининг айтганларини эшитиб, қудуқ бўйига шошилди. Ўша одам ҳали ҳам булоқ бошида, туяларининг олдида турган эди.