Укаси эса Эсовнинг товонини ушлаб туғилди, шунинг учун унинг исмини Ёқуб қўйдилар. Эгизаклар туғилганда, Исҳоқ олтмиш ёшда эди.
— Э, тўнғичлик ҳуқуқимдан менга нима фойда, қорним очганидан ўлай деб турибман, — деди Эсов.
— Олдин менга қасам ич, — деди Ёқуб. Эсов Ёқубга қасам ичди. Шундай қилиб, у тўнғичлик ҳуқуқини Ёқубга сотди.
Шундан кейин Ёқуб Эсовга нон билан ясмиқ шавла берди. Эсов еб–ичиб, ўрнидан турди–да, ўз ишлари билан чиқиб кетди. Шундай қилиб, Эсов ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини менсимади.