Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб боришидан олдин Сеир, яъни Эдом юртида истиқомат қилаётган акаси Эсовга хабарчиларни юборди. Ёқуб хабарчиларга шундай кўрсатма берган эди: — Эсов ҳазратларига шундай деб айтинглар: “Қулингиз Ёқуб айтмоқдаки, у шу пайтгача Лобоннинг хонадонида яшади. Энди моллар, эшаклар, қўй–эчкилар, қул ва чўриларга эга бўлди. Келаётганидан сизни хабардор қилиш учун бизни юборди. Унинг умиди шуки, сиз унга меҳр–мурувват кўрсатсангиз.” Хабарчилар қайтиб келиб, Ёқубга шундай дедилар: “Акангиз Эсовнинг олдига бордик. У сизни кутиб олишга келяпти, ёнида тўрт юзта одами ҳам бор.” Ёқуб бу хабарни эшитди–ю, қўрқиб, ваҳимага тушди. Хонадонидаги одамларини, қўй–эчкиларини, мол подаларини, туяларини икки қисмга бўлди. У: “Агар Эсов келиб, битта қисмни қириб ташласа, нариги қисми қутулиб омон қолади–ку”, деб ўйлади. Кейин Ёқуб ибодат қилди: — Эй бобом Иброҳимнинг, отам Исҳоқнинг Худоси! Эй Эгам! Менга: “Ўз юртингга, қариндошларинг олдига қайтиб бор, сенга муваффақият келтираман”, деб ваъда берган эдинг. Кўрсатган садоқатингга, иноятингга мен, қулинг, лойиқ эмасман. Илгари Иордан дарёсини кечиб ўтганимда, таёғимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Энди оила аъзоларим икки қўрғонни тўлдирадиган бўлди. Илтижо қиламан, мени Эсов акамнинг қўлидан қутқаргин. У келиб, мен билан бирга хотинларимни, болаларимни ўлдиради, деб қўрқаман.
Выбор основного перевода