Шундан кейин Исҳоқ Ёқубга деди: — Яқинроқ кел–чи, ўғлим, ушлаб кўрай–чи, ҳақиқатан ҳам ўғлим Эсовмисан ёки йўқми, билайин.
Ёқуб отасига яқинроқ борди. Исҳоқ уни пайпаслаб: — Овоз — Ёқубнинг овози, қўллар эса Эсовнинг қўллари, — деди.
“Кўр одамни йўлдан адаштирган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин.