Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ибром Канъон юртида ўрнашди, Лут эса Иордан текисликларидаги шаҳарлар орасига ўрнашиб, чодирларини Садўм ёнига кўчирди. Шунда ҳалиги одам: — Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди. Кейинги куни Мусо Исроил халқидан иккитаси жанжаллашаётганини кўриб, уларни яраштирмоқчи бўлди: «Қулоқ солинглар, эй одамлар, ахир, сизлар биродарсизлар! Нега бир–бирингизни хафа қиляпсизлар?» Аммо қардошини хафа қилаётган одам Мусони туртиб деди: «Ким сени бизнинг устимиздан ҳукмдор ёки ҳакам қилиб қўйди? Кеча Мисрликни ўлдирганингдай мени ҳам ўлдирмоқчимисан?» Бебош одамларнинг ўтакетган ахлоқсизликларидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса қутқарди. Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам ҳар куни уларнинг қабиҳ ишларини кўриб эшитгани учун ичидан эзилиб қийналар эди.
Выбор основного перевода