У жаҳаннам қаърини очди. Улкан ўчоқдан чиқаётгандай, жаҳаннам қаъридан тутун бурқираб чиқди. Бу тутундан қуёш ва ҳаво қоронғилашиб кетди.
У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.