Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар дам олиб ўтирганларида, бирданига шаҳарнинг ярамас одамлари уйни ўраб олишди–да, эшикни тарс–турс уриб: — Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз! — дея уй эгасига дўқ уришди. Юзлари гувоҳлик бериб турар, Улар Садўм каби гуноҳларини ошкор қилар. Ҳа, гуноҳларини улар яширмас. Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат! Уларнинг ҳолига вой! Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир–бирлари билан беҳаё ишлар қиладилар. Худди шунингдек, эркаклар ҳам аёллар билан бўладиган табиий жинсий муносабатдан воз кечиб, бир–бирларига нисбатан шаҳвоний ҳирс билан ёндилар. Эркаклар бир–бирлари билан беҳаё ишлар қилиб, қилмишларига яраша жазо тортяптилар. Ўша фаришталар сингари, Садўм ва Ғамўра шаҳарлари аҳолиси, шунингдек, булар атрофидаги барча шаҳарлар аҳолиси ҳам нотабиий бузуқ эҳтиросларга ва шаҳвоний ҳирсга берилган эдилар. Оқибатда эса абадий ўтда куйиб, ўз жазосини олганлар. Уларнинг қисмати ҳаммага сабоқ бўлди.
Выбор основного перевода