Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шуни айтмоқчиманки, Худо Иброҳим билан аҳд тузгандан сўнг 430 йил ўтгач, қонун берилди. Аммо тасдиқланган аҳдни қонун кучдан қолдирмади, демак, Худонинг ваъдасини бекор қилмади. Ўша куни кечаси Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди: — Мен отанг Иброҳимнинг Худосиман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ўз қулим Иброҳимнинг ҳақи–ҳурмати учун сенга барака бераман, сенга сон–саноқсиз насл ато қиламан. Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмасдирлар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади. Аслида улар яхшироқ юртни, яъни самовий ватанни қўмсаётган эдилар. Шунинг учун Худо Ўзини уларнинг Худоси деб аташдан ор қилмайди. Худо ҳатто улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.
Выбор основного перевода