Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига мансуб бўлган одамдай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас. Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар. Кейин Худо унга суннат аҳдини берди. Шундай қилиб, Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқни саккиз кунлигида Иброҳим суннат қилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди, у ҳам суннат қилинди. Ёқубдан ўн икки қабила асосчилари туғилди, улар ҳам суннат қилинди. У суннатни имон орқали сазовор бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди.
Выбор основного перевода