Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо шундай деди: — Мен Қодир Худоман, баракали бўл, наслинг кўп бўлсин. Буюк халқ, ҳатто кўп халқлар сендан пайдо бўлади. Сен шоҳларнинг бобоси бўласан. Сиз биздан: “Отангиз ёки укангиз борми?” деб сўраган эдингиз. Биз шундай деб жавоб бердик: “Ҳа, қари отамиз ва кенжа укамиз ҳам бор, отамиз уни кексайганда кўрган. Унинг акаси эса ўлган, онасидан бир ўзи ёлғиз қолган. Отамиз уни жуда яхши кўради.” Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди, Манашеникига қараганда, янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади. У суннатни имон орқали сазовор бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди. Айни замонда, Иброҳим суннатлиларнинг ҳам отаси ҳисобланади. Аммо шарти шуки, суннатлиларнинг имони ҳам отамиз Иброҳим суннат қилинмасдан олдин эга бўлган имондай бўлиши керак.
Выбор основного перевода