Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сора ҳомиладор бўлиб, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб берди. Буларнинг ҳаммаси Худо айтган вақтда юз берди. Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди: — Мисрга борма. Мен сенга кўрсатадиган юртда ўрнашиб, ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман. Мен сенинг наслингни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенинг наслингга бераман. Сенинг наслинг орқали ер юзидаги ҳамма халқлар барака топадилар. Иброҳим Менинг талабларимга, амрларимга, фармонларимга, қонунларимга итоат этгани учун сенга барака бераман.
Выбор основного перевода