Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо Канъон юртига айғоқчиликка юборган одамларнинг исми ана шулардир. Мусо Нун ўғли Хўшеянинг исмини ўзгартириб, уни Ёшуа деб атади. Мусо уларни Канъон юртига айғоқчиликка юборар экан, шундай деди: “Шимолга қараб юринглар, Нагав чўлини айланиб чиққанингиздан кейин, чўлдан шимолда жойлашган қирли ерларни ҳам кўриб чиқинглар. У ерлар қандай жой, у ерда яшаётган халқ кучлими ёки заифми, кўпми ёки озми, юрти яхшими ёки ёмонми, шаҳарлари девор билан ўралганми ёки йўқми, ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари борми ёки йўқми, билиб келинглар. Ўша юртнинг меваларидан олиб келишнинг иложини қилинглар.” Узум мавсуми энди бошланган эди. Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди. У ердан айғоқчилар Эшкўл сойлигига бориб, бир бош узумни шохи билан қирқиб олишганди. Бу бош узумни икки киши ходага осиб кўтариб кетганди. Бундан ташқари, улар анор ва анжирлардан ҳам олишганди.
Выбор основного перевода