Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди. Сени жуда ҳам баракали қиламан, сендан халқлар яратаман, сендан шоҳлар келиб чиқади. Нагав чўли ва текисликни. Бу текислик Зўвар шаҳридан то пальмалар шаҳри бўлмиш Ерихогача чўзилган эди. Худо Иброҳимга у ердан мулк бермади, ҳатто бир қарич ер ҳам бермади. Лекин Иброҳимга ва унинг наслига ўша юртни мулк қилиб беришни ваъда қилди. Ваҳоланки, ўша пайтда Иброҳимнинг фарзанди йўқ эди. Эй Худойимиз! Халқинг Исроил бу юртга келганда, Сен уларнинг олдидан маҳаллий халқни ҳайдаб юбординг, бу юртни дўстинг Иброҳимнинг наслига то абад бердинг.
Выбор основного перевода