Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Фаришталар уларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйганларидан кейин, улардан бири огоҳлантирди: — Қочинглар, жонларингни қутқаринглар! Орқага қараманглар, водийдаги бирон жойда тўхтаманглар! Тоққа қараб қочинглар! Бўлмаса, ҳалок бўласизлар! — Йўқ, Ҳазратим! — деб илтижо қилди Лут. — Бу қулингизга кўп иноят кўрсатдингиз, ҳаётимни қутқариб қолдингиз, менга кўп шафқат қилдингиз. Лекин тоғ жуда ҳам узоқ. Мен фалокатга йўлиқиб, у ерга етиб боролмай ўлиб кетаман–ку! Ҳов анави шаҳарчани кўряпсизми? Ўзи кичкинагина шаҳарча, унча узоқ эмас. Мен ўша ёққа қочиб бора қолай. Ўшанда мен жонимни сақлаб қоламан. — Бўпти! — деди фаришта Лутга. — Сен айтгандай бўлсин. Ўша кичкина шаҳарни йўқ қилмайман. Тез бўл, ўша ёққа қоч! Сен ўша шаҳарга етиб бормагунингча, мен ҳеч нарса қилолмайман. Лут шаҳарни кичкина дегани учун, бу шаҳар Зўвар деб юритиладиган бўлди. Қуёш чиқаётганда, Лут Зўварга етиб келди. Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Лутнинг ортидан хотини келаётган эди. Хотини орқасига қараган эди, туз устунига айланиб қолди. Кейинги куни эрталаб Иброҳим Эгамиз билан гаплашган жойга қайтиб борди. Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди. Худо водийдаги шаҳарларни қириб, Лут яшаётган шаҳарларга фалокат ёғдирганда, Иброҳимни эсдан чиқармаган эди. Шунинг учун Худо Лутни фалокатдан асраб қолди. Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим ва Белах, яъни Зўвар шоҳлари ўз лашкарларини Сиддим водийсида саф торттириб, Элам шоҳи Кадўрламарнинг ва Гўйим, Шинар ва Элазар шоҳларининг лашкарларига қарши жангга тайёр қилиб қўйдилар. Хуллас, тўртта шоҳ бешта шоҳга қарши отланди. Нагав чўли ва текисликни. Бу текислик Зўвар шаҳридан то пальмалар шаҳри бўлмиш Ерихогача чўзилган эди. Аҳолисининг фосиқлиги сабабли Ҳосилдор ерларни шўр ерга айлантирар.
Выбор основного перевода