Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Исҳоқ бу ердан ҳам Бершебага кўчиб кетди. Исҳоқ у ерда қурбонгоҳ қуриб, Эгамизга сажда қилди, ўша ерда чодирини тикди. Исҳоқнинг хизматкорлари у ерда қудуқ қазидилар. Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди. У ҳам, оталари каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди. Шаллум деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллум Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Закариёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди. Сенинг муқаддас масканингга Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади. Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.” Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган Обундаги саждагоҳлар йўқ қилинади. Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади. Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади. Ёқуб насли итоатсизлик қилгани учун, Исроил гуноҳга ботиб кетгани учун Бу воқеалар содир бўлади. Ёқуб насли орасида итоатсизлик қилган ким? Пойтахт шаҳар Самария эмасми?! Бутпарастлар уяси Яҳудонинг қаерида жойлашган? Қуддуснинг нақ ўзида эмасми?!
Выбор основного перевода