Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади. Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади. Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман, Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.” Биринчи фаришта карнайини чалди. Шунда дўл, олов ва қон ер юзига ёғдирилди. Ернинг учдан бир қисми ёниб кетди, дарахтларнинг учдан бири ва ҳамма ўт–ўланлар куйиб кетди. Иккинчи фаришта карнайини чалди. Шунда ловуллаб ёнаётган улкан тоққа ўхшаш бир нарса денгизга отилди. Денгизнинг учдан бир қисми қонга айланди.
Выбор основного перевода