Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ерибом Исроил халқи учун Байтилда нишонланадиган бир байрам тайин қилди, бу байрам Яҳудода нишонланадиган байрамга ўхшаш эди. Бу байрамнинг санасини Ерибом ўзича саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунига белгилади. Ўзи барпо қилган саждагоҳларда хизмат қиладиган руҳонийларни тайинлади. Ўзи ясаган қурбонгоҳда ўша байрам куни олтин бузоқларига атаб қурбонликлар келтирди. Ахаб Илёсни кўрди–ю: “Исроилга бало келтирадиган сенмисан ҳали?!” деб дўқ урди. Яҳудо шоҳи Эмозиё ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди. Еремиё Эгамизнинг амр қилган ҳамма сўзларини бутун халққа айтиб бўлгач, руҳонийлар, пайғамбарлар ва бутун халқ унга ташланиб: — Ўлдиринглар уни! — дея бақира бошлашди. — Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?! Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди. Бундан хабар топган саройдаги Яҳудо аъёнлари Эгамизнинг уйига келдилар. Қозилик қилиш учун Янги дарвозанинг кираверишидаги курсиларга ўтирдилар. Шунда руҳонийлар билан пайғамбарлар етиб келган аъёнларга ва халойиққа мурожаат қилиб дедилар: — Бу одам ўлимга лойиқ! У шаҳримизга қарши башорат қилди, буни ўз қулоғингиз билан эшитдингиз. Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда. Аммо улар қаттиқ туриб олдилар: — У Ўз таълимоти билан бутун Яҳудиядаги одамларни қўзғолонга даъват қиляпти. У бу қилмишини Жалилада бошлаганди, энди шу ерга ҳам етиб келибди.
Выбор основного перевода