Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Мен адолат билан ҳукм қиламан, Тўғрилик ўлчовим бўлади. Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади, Чодирингизни селлар ювиб кетади. У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди. Эгамиз мендан: — Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман. Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан.
Выбор основного перевода