Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Оссурия шоҳи Бобилдан, Гўсах, Иввах, Хомат ва Сефарвайим шаҳарларидан одамларни олиб келиб, Самария шаҳарларида Исроил халқи ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб, Самария шаҳарларида истиқомат қила бошладилар. Уларнинг гапларини тинглаётган одамлар ҳам уруш ва қаҳатчиликдан ўлади. Жасадлари Қуддус кўчаларида қолиб кетади. Уларнинг, хотинларининг, ўғил–қизларининг жасадларини кўмадиган одам бўлмайди. Қилган қабиҳликларини Мен ўзларининг бошларига соламан. Шу қилганинг учун Эгамиз шундай демоқда: “Мен сени ер юзидан даф қиламан. Сен ўз башоратларинг билан халқни Эгангга қарши қўзғатганинг учун шу йилиёқ ўласан.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Хулаё ўғли Ахаб ва Масиё ўғли Зидқиё ҳақида шундай демоқда: “Улар Менинг номим билан ёлғон башоратлар айтиб юришибди. Мен уларни Бобил шоҳи Навухадназар қўлига топшираман. Сизларнинг кўзингиз олдида ўлдиртириб юбораман. “Сургундаги барча одамларга шундай деб ёз: Нахаламлик Шамаё ҳақида Эгамиз демоқда: «Шамаёни Мен юбормаганман. У эса башорат қилиб, сизларни ёлғон гапларига ишонтириб қўйди. Эгамиз шундай деди: — Мен Исроил халқини бегона халқлар орасига сургун қилганимда, улар ҳам худди шундай ҳаром нонни ейдиган бўладилар. Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида, Тутатқилар тутатишаётир қирларда, Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида. Эй халқим, натижада қизларинг фоҳиша бўлди, Келинларинг зинога ботди. Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман, Зинокор келинларингнинг адабини бермайман. Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда, Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда. Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея. Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан, Мисрга қайтиб кетасан. Ҳа, Оссурияда ҳаром овқат ейсан.
Выбор основного перевода