Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Очликдан у, ҳатто, оёқлари орасидан чиққан йўлдошни ва ўзи туққан болаларни яширинча ейди. Душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди. Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти. Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар. Далага чиқаман, Эвоҳ, ана, қиличдан ҳалок бўлганлар ётибди. Шаҳарга кираман, Ана, очарчиликдан ўлганлар ётибди. Пайғамбару руҳонийлар эса пул дардида Одамларга бемаъни маслаҳатлар бериб юрибдилар.»” Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида Буғдойни совургандай совураман. Сени фарзандларингдан жудо қиламан. Эй халқим, сени нобуд этаман, Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг. Эгамиз демоқда: “Меҳнатингизнинг барча самарасини йўқ қилай деб гармсел, шира ва дўл юбордим. Шунда ҳам Менга қайтишни рад қилдингиз.
Выбор основного перевода