Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз Ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади. Эртаси куни Эгамиз айтганларини қилди: Мисрликларнинг чорваси қирилиб кетди. Исроил халқининг чорвасидан эса бирортасини ҳам нобуд қилмади. Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб, зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди. Эгамиз сизларни Мисрликларга тоштирган чипқонга, йиринг боғлайдиган яраларга, қўтир ва қичималарга мубтало қилади. Бу хасталикларга даво тополмайсиз. Сизларни ваҳимага туширадиган барча Миср хасталикларини бошингизга солади, улардан ҳеч қачон шифо топмайсиз. Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ сипоҳи, ўнта жанг араваси, ўн мингта пиёда сипоҳидан бошқа кучи қолмаган эди. У Мисрдан ғазабини қайтармади, Уларнинг жонларига шафқат қилмади, Уларни вабога дучор қилди. Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берган Зотга улар қайтмади. Аммо Мен, Сарвари Олам, айтаманки, уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади. Даф қиламан шимолдан келган лашкарларни, Ҳайдаб соламан қақроқ, ҳувиллаган саҳрога уларни. Ўлик денгизга улоқтираман илғор қисмларини, Ўрта ер денгизига сураман орқа қисмларини. Жасадларидан қўланса ҳид анқийди.” Бажо қилди Эгамиз буюк ишларини!
Выбор основного перевода