Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ўлкасининг кучли буқалари Мени ўраб олган. Қўзилар ўтлайди энди ўзларининг Яйловида ўтлагандай, Сарсон бўлиб юрган бўрдоқилар Еб тўяди вайроналарда. «Эй Исроил тоғлари, Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинглар! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, жарликлару водийларга шундай деб айтмоқда: Мен Ўзим сизларга қарши қилич юбораман, бутларга аталган барча саждагоҳларингизни вайрон қиламан. Башан ўлкасида семиртирилган қўчқор, қўзичоқ, эчки ва буқалар бўғизлангандай, баҳодир жангчилару жаҳон ҳукмдорлари қурбон қилинади. Сизлар уларнинг таналарини еб, қонини ичасизлар. Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар. Ўз Худосининг уйида, Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар. Ашдод қалъаларида эълон қилинг, Миср қалъаларида шундай деб жар солинг: “Самария атрофидаги қирларда тўпланинг, У ердаги авжига чиққан ғалаённи бир кўринг, Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.” Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар. Эй Қуддусда роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой! Эй Самария тоғида бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой! Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар, Бизга бош бўлинглар, деб Исроил халқи сизнинг олдингизга келади. Қадаҳлаб шароб ичасиз, Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз. Халқингиз — Юсуф наслининг кулфати учун эса қайғурмайсиз! Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз. Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз, Камбағални кумушга харид қиламиз.”
Выбор основного перевода