Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан, Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади. Ёмғир ёғдирганда чақмоқ чақтиради, Омборларидаги шамоллардан эстиради. Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади. Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди: Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир, У зулматни тонгги нурга айлантиради, Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади, Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади. Эгамиздир Унинг номи. Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи. Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди, Ер узра осмон гумбазини ўрнатди. Денгиз сувларини йиғиб, Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир. Эгамиздир Унинг номи. Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти, Тоғ чўққиларини босиб келяпти.
Выбор основного перевода