Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
агар қурбонликни шукрона айтиш учун келтираётган бўлсангиз, қурбонлик билан бирга зайтун мойи аралаштирилган хамиртурушсиз нонларни, зайтун мойи суртилган хамиртурушсиз чалпакларни ҳамда сифатли ун ва зайтун мойидан қориб тайёрланган кулчаларни келтиринг. Шукрона қурбонлиги қаторида хамиртурушли нонларни ҳам олиб келинг. Ҳорунга, унинг ўғилларига ва бутун Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Исроил халқидан ёки орангизда яшаётган мусофирлардан бирортаси берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлиб ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик келтирмоқчи бўлса Агар бирортаси берган ваъдаси устидан чиқиш учун ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, подаси ёки сурувидан нуқсонсиз жониворни танлаб олсин. Қурбонлиги қабул бўлиши учун жонивор беками–кўст бўлсин. Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз. Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим. Эй Исроил, бас қил шодлигингни! Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни! Сен Худога бевафолик қилдинг. Баалга фоҳишадай сажда этдинг, Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг. Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёр тоғига келганда, Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутидай жирканч бўлиб қолдилар.
Выбор основного перевода