Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг. “Мусофир, етим ва беваларга ноҳақлик қилган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. Улар ўзларининг Эгаси Худога итоат этмай, Унинг аҳдини бузганлари учун шу ҳодисалар юз берганди. Худонинг Ўз қули Мусо орқали берган бирорта амрига улар қулоқ солмадилар, ҳеч бирини бажармадилар. Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар. Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар. Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни, Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни. Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар, Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар. Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз. Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз, Камбағални кумушга харид қиламиз.”
Выбор основного перевода