Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Лашкари кўплигидан шоҳ қутулмайди, Кучи кўплигидан жангчи ғолиб бўлавермайди. “Жанг отлари нажот берар” дейиш пуч хаёлдир, Улар қудратли кучи билан қутқара олмайди. Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда: Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга, Жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан. Мол–мулк доимо донога, Бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан. Муваффақият доимо билимдонга келавермас экан. Ҳа, куни келиб, ҳамманинг ҳам омади кетади. Айтдингизки: «Йўқ, отларга миниб учиб кетамиз», Мана энди отларга миниб учиб кетасиз! Айтдингизки: «Учқур отларга миниб кетамиз», Энди эса сизни таъқиб қиладиганлар учқур бўлади! Қаранглар, халқингиздан беш–олтитаси қолмагунча Бир кишининг таҳдиди мингтангизни қочиради. Беш кишининг таҳдиди ҳаммангизни қочиради. Аммо қолганлар тепаликдаги байроқ дастасидай бўлади. Улар тоғ чўққисидаги байроқ каби ишора бўлади.” Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. Мен қурбонгоҳнинг олдида турган Раббийни кўрдим, У шундай деди: “Саждагоҳ устунқошларига шундай зарба берингларки, Пойдеворлари ларзага келсин. Устунқошлар одамлар устига ўпирилиб тушсин. Омон қолганларни Мен қиличдан ўтказаман, Улардан биронтаси ҳам қочиб кетолмайди. Ҳеч қайсиси қутулиб қолмайди.
Выбор основного перевода