Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Харийўтни, Бозрахни жазолайман. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади. Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади. Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.
Выбор основного перевода