Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг. Шунда Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Онотўт аҳолиси сенга: «Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан», деб айтиб юришибди. Эмозиё Амоснинг ўзига эса шундай деди: — Эй валий, бу ердан чиқиб кет! Яҳудо юртига бор. Нонингни ўша ердан топиб егин. Башоратларингни ҳам ўша ерда айт. Аммо Байтилда қайта башорат қила кўрма, чунки бу шоҳнинг қутлуқ жойидир, шоҳлигимизнинг саждагоҳидир. Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан. Сизлар менга ақл ўргатиб деяпсиз: “Бизга ақл ўргатма! Нафасингни иссиқ қил, Биз шарманда бўлмаймиз.”
Выбор основного перевода