Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини, Яксон этар Шет халқининг ерларини. Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг. Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг. Шаҳзодаларни У пастга уради, Замин ҳукмдорларини йўққа чиқаради. Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади. Эй адолатни заҳар ўтга айлантирганлар, Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар, Сизнинг ҳолингизга вой! Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни, Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни. Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар, Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар. Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку! Денгизни ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку! Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз, Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз.
Выбор основного перевода