Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Тир шоҳи Хирам: “Сулаймонни отасининг ўрнига мой суртиб шоҳ қилиб кўтаришибди” деган хабарни эшитгач, аъёнларини унинг ҳузурига жўнатди. Хирам Довудни доимо ўзига дўст деб биларди. Эгамиз эса ваъдасига кўра, Сулаймонга донишмандлик берди. Хирам билан Сулаймон ўртасида тотувлик пайдо бўлиб, улар ўзаро сулҳ туздилар. Тир шоҳи Хирам Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ёғочи, сарв ёғочи, олтин етказиб берган эди. Шоҳ Сулаймон Хирамга бу хизматлари учун Жалила ҳудудидаги йигирмата шаҳарни берди. Хирам: “Сулаймон берган шаҳарларни кўрай–чи”, деб Тирдан йўлга чиқди, лекин у шаҳарлар Хирамга маъқул келмади. — Дўстим, менга берган шаҳарларинг бори–йўғи шуми?! — деди Хирам Сулаймонга. Хирам ўша ерларга Кавул деб ном берди ва бугунга қадар шу ном билан юритилади. Хирам эса шоҳ Сулаймонга 250 пуд олтин юборган эди. Тир ҳақида башорат: Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Сиз Кипр соҳилида эшитган хабарлар тўғри, Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди. Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз. Шихор дони, Нилнинг ҳосили Тирнинг даромади бўлган эди, У элатлардан фойда қиларди. Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.” Тир тўғрисида эшитганда, Мисрнинг юраги қинидан чиқай дейди. Таршишга жўнанг, эй қирғоқ аҳолиси, Фарёд қилинг! Қадимда барпо бўлган, Такаббур шаҳрингизнинг ҳоли не бўлди? Энди дарбадар бўласиз, Узоқ, бегона юртни ватан қиласиз. Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди? Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди, Савдогарлари ҳукмдор эди, Бутун дунё уларни иззат қиларди. Сарвари Олам қабул қилди бу қарорни: “Такаббурлиги, улуғворлиги йўқ бўлсин, Бутун олам иззат қилганлар ерга урилсин.” Эй Таршиш аҳли! Нил бўйидаги деҳқонлар каби, Ерларингга ишлов бер. Ахир, бандаргоҳинг йўқ энди. “Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб Эгамиз амр берди. Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди, Шоҳликларни титратди. Эгамиз шундай деди: “Зулм чеккан, эй Сидон аҳли, Энди хурсандчилик билмай ўтасан. Қани, Кипрга жўна, У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.” Ана Бобил юртига боқ, энди унинг халқи йўқ. Оссурияликлар қуршов миноралари қурдилар, Бобилликларнинг саройларини яксон қилдилар. Юртни вайронага айлантирдилар, ёввойи ҳайвонларга бердилар. Фарёд қилинг, эй Таршиш кемалари, Энди йўқ бошпанангиз! Шундан кейин Тир шаҳри бир шоҳнинг умрича — етмиш йилга унутилади. Етмиш йил ўтгандан кейин, Тир ҳам қуйидаги қўшиқда айтилган фоҳишадай бўлади. Арфангни ол, шаҳар бўйлаб кез, Эй ҳамма унутган фоҳиша! Қани, гўзал қилиб чал–чи! Қўшиқ кетидан қўшиқ куйла–чи! Балки сени эслаб қоларлар. Етмиш йил ўтгач, Эгамиз Тир билан яна алоқада бўлади. Аммо Тир пул учун яна фоҳишалик қила бошлайди. Дунёнинг ҳамма шоҳликларига фоҳиша бўлади. Шаҳар тижоратдан ва фаҳшдан олган даромадларини Эгамизга атайди. Даромадлар йиғилмайди ҳам, сақланмайди ҳам. Тижоратдан олганларини тўйгунча есинлар, чиройли кийинсинлар деб, даромад Эгамизнинг ҳузурида яшаётганларга берилади. “Эй инсон, мана, Тир Қуддус ҳақида шундай деб айтмоқда: «Аҳа! Халқларнинг савдо дарвозаси бузилди. Менга кенг йўл очилди. Энди у вайрон бўлганда, мен бойиб кетаман.» Шунинг учун Тирга айт: «Эгамиз Раббий демоқда: Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар. Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман. Денгиз бўйидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен: ‘Гўзалликда баркамолман’, дединг. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман.
Выбор основного перевода