Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Филистлар айблари учун Эгамизга назр қилиб бешта олтин чипқон ҳайкалчасини жўнатган эдилар. Ҳадялар Ашдод, Ғазо, Ашқалон, Гат ва Эхрон шаҳарларининг ҳокимларидан эди. Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди. чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар. Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўху, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар. Фиръавн Ғазо шаҳрига ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди: Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини қирдиради, Ашқалон одамларининг дами ичига тушиб кетади. Эй Филист забардастларининг омон қолганлари! Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?! Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз. Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз. Уларнинг бойликларин бегоналар олиб кетган кун Сизлар бир четда қараб турдингиз. Ёт халқлар Қуддус шаҳрига кириб, Шаҳар учун қуръа ташлаганларида, Сизлар ҳам улар каби ёвуз ишлар қилдингиз. Ғазо шаҳри ҳувиллаб қолади, Ашқалон шаҳри вайрон бўлади. Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади, Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.
Выбор основного перевода