Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга, ғишт тайёрлашга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди. Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди. Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ сипоҳи, ўнта жанг араваси, ўн мингта пиёда сипоҳидан бошқа кучи қолмаган эди. Мени ҳайрон қолдирадиган уч нарса бор, тўрт нарса борки, ақлимга сиғмайди: Орамнинг боши Дамашқдир, Дамашқнинг боши Ратандир, Олтмиш беш йилдан сўнг Эфрайим Қирилиб битар, асло халқ бўлмас. Бола ҳали “ота”, “она” деб айтишни ўрганмасдан олдин, Оссурия шоҳи Дамашқнинг бойликларини ва Самариядан тортиб олган ўлжаларини олиб кетади. Дамашқ ҳақида башорат: “Ана, Дамашқ энди шаҳар бўлмайди! У вайроналар уюмига айланади! Арор шаҳарлари тарк этилади, Сурувлар масканига айланади, Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди. Эфрайим юртининг қалъаси йўқ бўлади, Дамашқнинг шоҳлиги кетади. Орам халқининг омон қолганлари ғойиб бўлади, Буларнинг ҳаммаси Исроил халқининг Шуҳрати сингари барҳам топади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан. Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.
Выбор основного перевода