Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Эмозиё ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди. Шундан кейин Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилди. Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди. Омиз ўғли Ишаёнинг Яҳудо ҳамда Қуддусга оид башорати. Бу даврларда Яҳудода Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё каби шоҳлар ҳукмронлик қиларди. Яҳудо юртида шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Исроил тахтида Ёҳўш ўғли Ёрубом ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди. Байтилдаги руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди: — Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бу сўзларини халқимиз кўтара олмайди. Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди: — Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен бир чорвадор эдим, шикамора–анжир дарахтларини ҳам парвариш қилардим. Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди. Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади.
Выбор основного перевода