Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?! Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади. Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади, Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Сизнинг Ҳабашистонликлардан ортиқ жойингиз бормиди?! Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам, Филист халқини ҳам худди шундай Хафтўрдан олиб чиққанман, Орам халқини ҳам Хирдан олиб чиққанман.
Выбор основного перевода