Мусо қонунларнинг ҳамма сўзларини охиригача ёзиб бўлгач,
Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган левиларга шундай буйруқ берди:
— Бу қонунларни Эгангиз Худонинг Аҳд сандиғи ёнига қўйинглар, ўша ерда сизларга қарши гувоҳ бўлиб турсин.
Эгамизнинг уйидаги кумуш олиб чиқилаётганда, руҳоний Хилқиё Эгамизнинг Мусо орқали берган Таврот китобини топиб олди.
У котиб Шофонга: — Эгамизнинг уйидан Таврот китобини топиб олдим, — деб китобни Шофонга берди.