Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тортилган кумушлар Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга бериларди. Улар эса бу кумушларни Эгамизнинг уйида ишлаётган дурадгор ва бинокорларга, тош терувчиларга, сангтарошларга тўлашар, уйни тузатмоқ учун ёғоч ва тош сотиб олишга ишлатишар, уйни тузатишга керак бўлган бошқа ашёларга сарф қилишарди. Эгамизнинг уйида йиғилган кумуш бу жой учун кумуш тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар ва карнайлар, ҳар хил олтин ёки кумуш буюмлар ясашга сарф қилинмади. Бу кумушнинг ҳаммаси ишловчиларга тўлашга ва уйни тузатишга сарф қилинди.
Выбор основного перевода