Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, осмонга қараб, қуёш, ой ва юлдузларни, жамики самовий жисмларни кўриб васвасага тушманглар, уларга сиғинманглар, хизмат қилманглар. Ахир, Эгамиз Худо буларни дунёда яшовчи барча халқлар учун берди. Эгангиз Худо учун қурадиган қурбонгоҳ ёнига Ашерага аталган устунларни ёки бегона худоларга хизмат қилса, ўша худоларга ёки қуёшга, ойга ва самовий жисмларга топинса, тақиқланган бу ишларни қилса, Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди. Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. У саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди. Яҳудо шоҳлари юртнинг барча шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди.
Выбор основного перевода